15:07 (08.11.2023)
1396
Мудофаа вазирлигига қарашли Чирчиқ умумқўшин полигонида давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида йиғин бошланди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов ҳам мазкур ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда.
Йиғин давомида вазир ўринбосарлари, агентлик ва инспексия, қўмита ва бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари қўшинлар кундалик фаолияти билан танишган ҳолда, мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўладилар.
Мазкур йиғин орқали давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклаш (шакллантириш) ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишни ўрганиш (ўзлаштириш), маънавий-ахлоқий ва маънавий-руҳий сифатларини ривожлантириш, давлат ҳарбий қурилиш ишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, даҳлдорлик ҳисларини ошириш мақсад қилинган.
Таъкидлаш керакки, бир неча кун давом етадиган машғулотларда давлат бошқарув органлари вакиллари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва мамлакат армиясининг қудрати билан яқиндан танишади.
Шунингдек, йиғин иштирокчилари алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайди.
Оператив, сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлиб боради.