17:45 (26.09.2024)
366
Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Қаранг-ки бу ерда яширин цех ташкил этилиб, "Shifo oil" савдо белгиси остида тиббиёт воситалари, яъни турли хил ўсимлик ёғларини санитария ва тиббий воситаларни ишлаб чиқариш қоидаларига зид равишда қўлбола тарзда тайёрланган ва сўнгра идишларга қадоқлаб келинган.
Тезкор тадбир давомида цеҳда 16 турдаги жами 28 690 дона флаконларда тайёр ва 810 дона флаконларда ярим тайёр зайтун, бодом, ғоз, кокос, седана каби турли хил ўсимлик ёғлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, хонадондаги қуйиш ва қадоқлаш ускуналари, 13 000 дона бўш флаконлар, 13 000 дона қопқоқ, 200 000 дона этикетка ва кичик қутилар, 2800 дона бўш қоғоз қутилар, шунингдек елим идишларда жами 320 литр номаълум суюқликлар ҳам ҳозирда вақтинча сақловга олинди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.