15:24 (14.10.2024)

225

Навоий вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech