15:25 (03.02.2025)

35

Aқлли соатлардан тўғри фойдаланасизми?

Огайо штати университети қошидаги Векснер тиббиёт маркази мутахассислари юрак уришини кузатувчи ақлли соатлар ва бошқа гаджетлар фойдаланувчилари томонидан йўл қўйилган асосий хатолар ҳақида гапирди.

Декабр ойида тадқиқотчилар 1008 америкаликдан юрак уришини назорат қилиш учун ақлли қурилмалардан қандай фойдаланишларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказдилар. Маълумотларни ўрганиб чиққандан сўнг, тадқиқотчилар фойдаланувчиларнинг қарийб 75 фоизи юрак уриш тезлигини кузатиб боришини, лекин бу ҳақда шифокорларига хабар бермасликларини аниқладилар.

Тадқиқотда иштирок этган кардиологлар ақлли гаджетлар томонидан тўпланган натижаларни яширишни фойдаланувчилар томонидан йўл қўйилган асосий хато деб атади. Бахтсиз ҳодиса ёки касалхонага ётқизишларини кутишдан кўра, юрак фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида вақтида маълум қилиш кераклигини таъкидлади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ақлли соатлар юрак соғлиғини назорат қилишда кенг фойдаланиладиган машҳур қурилма бўлиб, респондентларнинг 32 фоизи улардан фойдаланади. Иккинчи ўринда портатив тонометр - 31 фоиз, учинчи ўринда турли хил фитнес иловалари бўлиб, улар 19 фоиз улуш олди.

Хулоса қилиб айтганда, кардиологлар оддий вақтда юрак уриш тезлиги дақиқада 60-100 марта бўлишини, жисмоний фаоллик пайтида максимал юрак уриш тезлигини одамнинг ёшини 220 дан айириш йўли билан ҳисоблаш мумкинлини таъкидлашди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech