12:57 (14.07.2025)
190
Компьютерда узоқ вақт ишлайдиган инсонлар кўп ҳолларда суяклар ва мушаклар билан боғлиқ касалликларга тўқнаш келиши мумкин.
Компютерда кўп ишлайдиган одамлар кўпинча мушак-скелет тизимининг касалликларига дуч келишади. Бундай касалликлар қаторига остеохондроз ва мушакларнинг спазмлари киради, деди Европа тиббиёт марказининг физиотерапия ва машқлар терапияси бўлими мудири Илья Михаленко.
«Бундай иш формати таянч-ҳаракат тизимининг турли касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, узоқ вақт давомида ўзгармас ҳолатда ўтириш, айниқса, бошни олдинга эгиб туриш ҳолати, бўйин ва бел умуртқа қисмларига тушадиган юкни оширади. Бу эса қон айланишини бузади, умуртқа орасидаги дискларнинг деградациясига ва асабларни сиқилишига олиб келади. Шу сабабли остеохондроз ва чурра ривожланишига олиб келиши мумкин», — деди шифокор
Бундан ташқари, сичқонча ва клавиатура билан ишлаш вақтида қўл панжасининг доимий зўриқиши натижасида билакдаги ўрта (медиан) асаб сиқилади. Бу ҳолат оғриқ, бармоқларда уюшиш, қўлда кучсизлик каби аломатларни келтириб чиқаради ва билак канали синдроми (туннель синдроми) ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Нотўғри ҳолатда ўтириш бўйин, елка ва бел мушакларининг узоқ давом этадиган зўриқишига олиб келади. Бу ҳолат сурункали оғриқлар ва ҳаракат фаолиятининг чекланишига сабаб бўлади, кейинчалик эса мушак спазмлари ва миофасциал синдромни келтириб чиқариши мумкин, — деди шифокор.
Унинг сўзларига кўра, агар ўтириб ишлаш тўғри ташкил этилса, бундай муаммоларнинг олдини олиш мумкин. Иш жойининг эргономикасига амал қилиш жуда муҳим: стулнинг баландлиги тўғри танланиши, монитор кўз баландлигида жойлаштирилиши ва билак учун махсус таянч харид қилиниши лозим. Ҳар 30-60 дақиқада бир марта танаффус қилиш, енгил машқлар қилиб чарчоқни олдини олиш керак.