09:00 (19.12.2024)

450

Олимлар: иккита касб эгалари Aльцгеймер касаллигига кам чалинади

Aльцгеймер касаллиги жуда кенг тарқалган касалликдир. Деманснинг бу шаклидан ҳеч ким иммунитетга эга эмас, аммо бу касаллик учун профилактика чораларини кўришга ҳаракат қилиш керак.

Энди чет эллик тадқиқотчилар касбнинг ушбу касалликнинг ривожланиш хавфига қандай таъсир қилишини ўрганишди.

Олимлар 400 дан ортиқ бошқа касблар билан солиштирганда такси ва тез ёрдам ҳайдовчиларининг Aльцгеймер касаллигига чалиниш хавфи анча паст эканлигини аниқлашди. Бу навигация хариталаридан фойдаланишни талаб қилмайдиган бошқа транспорт касблари орасида қайд этилмаган. Бу факт мияда маршрутни режалаштириш Aльцгеймер касаллиги хавфини камайтириш учун айниқса муҳим деган хулосага келишга асос бўлди.

Назария шундан иборатки, миянинг хотира учун муҳим бўлган қисми бўлган гиппокамп - йўналиш ва навигация ҳисси учун ҳам масъул бўлган бир қисмдир.

Aввалги тадқиқотлар, такси ва тез ёрдам ҳайдовчилари, ҳатто қариганда ҳам, яхши ривожланган хотирага эга эканлигини кўрсатган, деб ёзади mk.ru.

Янги тадқиқот натижалари British Medical Journal да чоп этилди. Тадқиқот гуруҳи Миллий статистика тизимидан 2020 ва 2022 йиллар оралиғида вафот этган 8,9 миллиондан ортиқ инсон ҳақида маълумот тўплади. Ушбу ўлимларнинг тахминан 348 328 таси Aлцгеймер касаллиги билан боғлиқ.

Олимлар автобус ҳайдовчилари, самолёт учувчилари, кема капитанлари ва ўқитувчиларни ўз ичига олган 443 касб эгаларини Aльцгеймер билан касалланиш даражасини ўрганишди. Тадқиқотда ёши, жинси, ирқи, этник келиб чиқиши ва таълим даражаси каби омиллар ҳисобга олинган.

Маълум бўлишича, тадқиқотга киритилган одамларнинг ўртача 3,88 фоизи Aлцгеймер касаллигидан вафот этган. Уларнинг 2,7 фоизи кема капитанлари ва 4,5 фоизи учувчилар, 1 фоизи такси ҳайдовчилари ва 0,7 фоизи тез ёрдам ҳайдовчиларидир.

Бошқа касблар бўйича батафсил маълумотлар келтирилмаган, бироқ бош директорлар рейтингнинг ўртасида турибди: бу одамларнинг тахминан 4 фоизи Aлцгеймер касаллигидан вафот этгани таъкидланган.

Лондон Университет коллежи томонидан аввал ўтказилган тадқиқотда такси ҳайдовчиларининг ўлимидан сўнг мияси ўрганилган ва гиппокамп бошқа касбларга қараганда такси ҳайдовчиларида яхши ривожланганлиги аниқланган.

Бироқ, бир қатор олимлар тадқиқот натижалари ва тақдим этилган хулосаларга шубҳа билан қарашди ва таъкидладилар: қандай касб бизни Aльцгеймер касаллигининг ривожланишидан ҳимоя қилиши мумкинлигини аниқ айтиш қийин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech