15:44 (14.01.2026)
457
Австралиялик тадқиқотчилар бел соҳасидаги оғриқни енгиш учун энг самарали усуллар қиммат даволаниш ёки дори-дармонларни талаб қилмаслигини аниқлади. Бундай хулосага Сидней университети жамоасининг тадқиқот натижалари Arthritis Care & Research журналида эълон қилинди.
Олимлар бир йил давомида сурункали бел оғриғига эга бўлган инсонларни кузатиб, турмуш тарзи билан тиббий ёрдамга кетадиган харажатларни таҳлил қилди. Маълум бўлишича:
- чекишдан воз кечиш,
- ўртача жисмоний фаоллик,
- сифатли уйқу ва
- соғлом вазнни сақлаш дори-дармонларга эҳтиёжнинг камайтириб, даволанишга кетадиган умумий харажатларни ўртача 23 фоизга камайтирган.
Айниқса, уйқу энг сезиларли омил сифатида намоён бўлди: тунда мириқиб дам олган иштирокчилар шифокор қабули, физиотерапия ва оғриқ қолдирувчи дориларга бир йилда минг долларгача камроқ маблағ сарфлаган. Шунингдек, тадқиқотчилар аёллар эркакларга нисбатан бел оғриғига ўртача 76 фоизга кўпроқ харажат қилишини аниқлади. Бу ҳолат муаммонинг аёллар орасида кенгроқ тарқалганини ҳамда соғлиққа кўпроқ эътибор қаратиши кераклигини англатади.
Муаллифлар таъкидлашича, бел оғриғида ҳар доим ҳам кескин чоралар ёки таблеткалар талаб этилмайди. Кичик ва амалга оширса бўладиган ўзгаришлар — кўпроқ ҳаракат қилиш, чекишдан воз кечиш ва уйқуга эътибор қаратиш — нафақат аҳволни енгиллаштиради, балки даволаниш билан боғлиқ молиявий юкни ҳам сезиларли даражада камайтиради.