11:50 (11.12.2024)
598
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути “Ферро-Биотек” номли дори воситасини 18 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ДХХ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.С. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 25 дона “Зардекс” ва 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 3,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг танишлари бўлган фуқаролар Х.Н. ва Д.А.нинг хонадонларидан жами 103 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.