15:59 (27.05.2024)
1390
Глобал соғлиқ учун жиддий таҳдид деб ҳисобланган денге инфекциясига қарши узоқ кутилган вакцина ниҳоят Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошланғич текширувдан ўтказилди.
Такеда томонидан ишлаб чиқилган ТAК-003 - бу денге қўзғатувчисининг заифлашган шаклларини ўз ичига олган вируснинг тўртта серовариантидан ҳимоя қилувчи вакцина. Препарат уч ойлик интервал билан икки дозада киритилиши керак.
Мувофиқлигини баҳолагандан сўнг, ЖССТ янги вакцинани касаллик ва юқтириш даражаси юқори бўлган ҳудудларда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун қўллашни тавсия қилди. Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу борада энг заиф давлатлар Бразилия (83%), Парагвай (5,3%) ва Aргентина (3,7%).
ТAК-003 бу касалликнинг олдини олишга мўлжалланган дунёдаги иккинчи доридир. Биринчиси Sanofi Pasteur томонидан ишлаб чиқилган CYD-TDV \\ Dengvaxia вакцинаси.
Маълумот учун: 2023 йилда денге вирусидан 5 минг киши вафот этган.