14:50 (07.11.2024)

536

Novo Nordisk: "Ozempik" нинг "дорихона" нусхалари 10 кишининг ўлимига олиб келди

Семаглутидга ассоланган("Ozempik" va "Wegovy") дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Novo Nordisk компаниясига маҳсулотларининг комбинацияланган "дорихона" нусхаларини қабул қилиш натижасида камида 100 та бемор касалхонага ётқизилганидан ва 10 та ўлим ҳолатидан хабардор.

Бу ҳақда компаниянинг молия директори Карстен Мунк Кнудсен учинчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, компания "бозордаги бир қатор комбинацияланган маҳсулотларнинг намуналарини таҳлил қилган ва кўплаб хавфсизлик муаммоларини аниқлаган", шунингдек, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаган.

Ўтган ойда "Novo Nordisk" ФДАга "Ozempik" ва " Wegovy"нинг нусхаларини ишлаб чиқаришни тақиқлашни сўраб мурожаат қилганди. Дания компаниясининг таъкидлашича, бу препаратларнинг формуласи жуда мураккаб, демакки бу, натижада олинган маҳсулот хавфли дори бўлиши мумкинлигини англатади.

Қўшма Штатларда дори воситаларининг етишмовчиги юзага келганда дорихона-компаундерларда рецепт бўйича дори-дармонларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Яқин вақтгача ушбу рўйхатда семаглутид фаол моддаси бўлган дорилар бор эди. Бугунги кунда ФДА веб-сайтида "Ozempik" ва " Wegovy" нинг барча дозалари "етарли" эканлиги кўрсатилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech