08:55 (19.07.2024)

834

Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирадиган олтита маҳсулотлар номини келтиришди

Макмастер университети олтита озиқ-овқат юрак хасталиги хавфини камайтириши мумкинлигини аниқлади

Макмастер университети ва Гамилтон соғлиқни сақлаш институти олимлари олтита асосий озиқ-овқатни етарли даражада истеъмол қилмаслик катталарда юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Макмастер университети сайтида эълон қилинган.

Муаллифлар давом этаётган кенг кўламли глобал PURE тадқиқотидан олинган маълумотларни таҳлил қилдилар. Шунга ўхшаш тадқиқотлардан фарқли ўлароқ, муаллифлар ишида юқори, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар маълумотлари мавжуд.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қуйидаги 6 та маҳсулотларни рационга киритиш юрак-қон томир касалликлари, жумладан, юрак хуружи ва инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради:
- мева,
- сабзавот,
- дуккаклилар,
- ёнғоқлар,
- балиқ,
- тўлиқ сут маҳсулотлари.

Олимлар кунига икки-уч порция мева, икки-уч порция сабзавот, бир порция ёнғоқ ва икки порция сут маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия қилишди. Бундан ташқари, дуккаклиларни ҳафтада уч-тўрт марта ва балиқни икки-уч марта истеъмол қилиш тавсия этилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, юрак-қон томир касалликлари дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, ҳар йили ундан тахминан 17,9 миллион нафар инсон вафот этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech