17:30 (17.07.2024)

889

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда перинатал хизматни яхшилаш учун 100 миллион доллар кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки матбуот хизматининг хабар беришича, банк Ўзбекистон ҳукуматига ҳомиладор аёллар ва уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун перинатал соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилашга ёрдам бериш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

Интеграциялашган перинатал ёрдам лойиҳаси ҳукуматга бутун мамлакат бўйлаб қарийб 230 перинатал марказни модернизация қилиш, уларни замонавий энергия тежовчи тиббий асбоб-ускуналар, янгиланган клиник стандартлар ва протоколлар, тиббиёт ходимларининг салоҳияти ва сифатини таъминлашда ёрдам беради.

Лойиҳа, шунингдек, перинатал йўлланма тизимини такомиллаштиради. Тез ёрдам гуруҳларини кучайтириш ҳамда соғлиқ учун хавфларни эрта аниқлаш, ҳомиладорлик мониторинги учун беморларнинг электрон қайдларини жорий этиш орқали тегишли ва ўз вақтида ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.

– Осиё тараққиёт банки кўмаги ҳукуматга мақсадли хабардорликни ошириш ва хулқ-атворни ўзгартириш бўйича тадбирларни амалга оширишга, шунингдек, ҳомиладор аёллар ва оналарни тиббий хизматларга мурожаат қилишга ундаш учун акушерлар ва ҳамшираларни ўқитишга ёрдам беради, – деди Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мамлакатимизга ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар учун перинатал тиббий хизматларни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратади.

Маълумот учун: Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган. Ўтган давр мобайнида мазкур банк мамлакатимизга 12,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарзлар, грантлар ажратган ҳамда техник ёрдам кўрсатган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech