17:51 (11.06.2025)

161

Помидорнинг кутилмаган фойдаси аниқланди

Натто (ферментланган соя дуккаклари), помидор ва яшил қалампир истеъмол қилиш стресс даражасини сезиларли даражада камайтириши мумкин - ичак микрофлорасига таъсир қилиши орқали.

Япониялик тадқиқотчилар "Sukoyaka Health Survey" кенг кўламли сўрови доирасида мингдан ортиқ катта ёшли иштирокчиларнинг маълумотларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Стресс даражаси юқори бўлган одамларда фойдали Lachnospira бактериялари камроқ ва NRF9.3 тўлақонли овқатланиш индекси бўйича кўрсаткичлари паст эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, бу иштирокчилар натто, помидор ва яшил қалампирни камроқ истеъмол қилишгани аниқланди. Aксинча, ушбу маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш микрофлоранинг яхшиланиши ва стресс кўрсаткичларининг пасайишига сабаб бўлади.

Олимлар овқатланиш сифати, микробиота таркиби ва стресс даражасини боғлаш учун эҳтимолий моделлаштиришни қўлладилар. Моделлар шуни кўрсатдики, рацион қанчалик хилма-хил ва озуқавий моддаларга бой бўлса, барқарор психоэмоционал ҳолат билан боғлиқ бўлган Lachnospira бактериясининг таркиби шунчалик юқори бўлади.

Муаллифларнинг таъкидлашича, гап мўжизавий маҳсулотлар ҳақида эмас, балки бутун рацион ҳақида кетмоқда. Aммо дуккаклилар, помидор ва яшил қалампир стрессга қарши овқатланишнинг муҳим қисми бўлиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech