17:30 (06.05.2024)

923

Ўзбекистонда хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

Ўзбекистонда камида 5 йил меҳнат стажига эга хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлиши лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

  • ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши (коллеж, техникум дипломига эга бўлиши);
  • тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги (давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида ўқимаётган бўлиши керак);
  • ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши (ўрта махсус дипломини қайси мутахассислик бўйича тугатган бўлса, шу мутахассислик бўйича камида 5 йил ишлаган бўлиши керак).

Ушбу мезонларга тўғри келувчи талабгорлар 1-июнгача ариза билан туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • фуқаролик паспорти ёки ИД карта нусхаси
  • меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма
  • ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1—7-июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ хулосаси асосида хотин-қизларга тавсиянома беришга тавсия этиш ёки уни рад этиш тўғрисида 7—10-июнь кунлари туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари томонидан қарор қабул қилинади ҳамда уни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Ҳар йили10-июндан 14-июнгачаОила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қўмита раисининг тавсияномаларни бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

15-июнга қадар тавсияномалар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади. Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech