17:50 (22.01.2025)
35
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра“ зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда.
Соҳа мутахассислари билдиришича, ушбу инфекция ҳаво орқали юқадиган касаллик бўлиб, унга чалинган шахс аксирса ёки йўталса инфекция бутун атрофга тарқайди. Менингит исталган ёшда учраши мумкин.
Шу боис, зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиэнага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия этамиз.
Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади.
Умра сафарини ният қилган фуқароларимиз республикамизнинг барча марказий поликлиникалари ёки вакцинасия марказларида менингитга қарши эмланишлари мумкин, — дейилади хабарда.