08:49 (16.04.2025)

24

PharmUz мобил иловаси ишлаб чиқилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан янги PharmUz мобил иловаси яратилди.

Эндиликда PharmUz мобил иловаси орқали Сиз:

• дори воситаларининг референт нархлари

• дори воситаларининг ножўя таъсири ҳақида хабар юбориш

•  тиббий техника

•  тиббий буюм

•  биологик фаол қўшимчалар

•  ишлаб чиқарувчилар тўғрисида маълумотлар

•  маркировка коди орқали дори воситалари тўғрисидаги барча маълумотларни осон кўриб чиқиш

• қулай қидирув ва фильтрлар орқали керакли маълумотни тез ва осон топиш

•  иш жойингизда, уйда ёки йўлда бўлишингиздан қатъи назар, маълумотга доимий кириш имконига эга бўласиз.

PharmUz — электрон базасини Google Play, App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech