08:47 (21.12.2023)
1294
“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш йўналишида:
1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дори воситаларини давлат томонидан тартибга солиш рейтингида 1- даражадан 3-даражага кўтарилишга эришиш.
2. Фармацевтика лабораторияларида синов ўтказиладиган текширув усулларини 70 тадан 105 тага етказиш йўли билан лабораторияларнинг аккредитация соҳасини кенгайтириш.
3. Фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш.
4. Фармацевтика маҳсулотлари экспортини 2 баробарга оширган ҳолда 250 миллион АҚШ долларига етказиш.
5. Инновацион ва юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
6. Дори воситаларининг фармакологик ва постмаректинг назоратни самарали тартибга солиш.
7. Халқ табобатини ривожлантириш таклиф этилмоқда.