14:58 (16.12.2022)
2867
Бу икки тушунча орасидаги фарқни биласизми?
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар -бу маълум бир ҳолатлар ёки касалликларда дорини қўллаш мумкин эмаслиги ҳақидаги огоҳлантириш.
Оддий мисоллар: ошқозон яраси кучайганида диклофенак ишлатилмаслиги керак, нитроглисерин - қон босими пастлигида ва пенициллинга аллергия бўлса мумкин эмас.
Aгар ушбу талаблар бузилган бўлса, соғлигингизда жиддий муаммо кузатилиши мумкин. Шунинг учун шифокор тавсия қилган дориларни ичиш керак, чунки мутахассис дори воситаларини буюришдан олдин барча қарши кўрсатмаларни ўрганиб чиқади.
Препаратнинг ён таъсири ёки салбий реакцияси-бу препаратни оддий дозаларда қўллашда юзага келадиган инсон танаси учун кутилмаган ва зарарли реакция. Дори воситасининг қўлланмасида барча мумкин бўлган ён таъсирлар батафсил тавсифланади.
Ён таъсири даволаниш пайтида, баъзан ундан кейин ҳам ривожланиши мумкин.
ЖССТ экспертлари салбий реакцияларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатади:
- мутахассисларнинг кўрсатмаларига риоя қилмаслик;
- ўз-ўзини даволаш;
- ортиқча дозалар ва қабул қилиш муддатининг узоқлиги;
- бошқа дорилар ва озиқ-овқат билан ўзаро таъсири.