17:30 (26.05.2025)
283
“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-190-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш асосий мақсад этиб белгиланди.
Тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддат бекор қилинади.
Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади.
Шунингдек, рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодлари Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (Оператор) томонидан бепул тақдим этилади
Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан:
♦ импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;
♦ рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.