11:20 (31.12.2025)

78

Табрик

Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!

Янги – 2026 йил остонасида сизларни чин қалбимдан қутлаб, ҳар бирингизга самимий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси учун бу йил осон кечмади – бозордаги рақобат, иқтисодий қийинчиликлар ва бир қатор тизимий ўзгаришлар биздан катта масъулият, сабр ва жонбозлик талаб қилди. Шунга қарамасдан, сизлар барчангиз компания фаолиятини барқарор сақлаб қолиш, аҳолига зарур дори воситаларини узлуксиз етказиб бериш ва дорихоналаримиз фаолиятини тизимли амалга оширишда матонат ва садоқат кўрсатдингиз.

2026 йил биз учун янги имкониятлар, янги лойиҳалар ва янги ютуқлар йили бўлишига ишонаман. Биз бирлашиб, ўзаро ёрдам ва ишонч билан ҳаракат қилсак, албатта компаниямиз юксалади ва ривожланади. Мен жамоамизга ишонаман. Сизлар билан бирга  “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг обрўси ҳамда нуфузини янада оширишда давом этамиз.

Янги йил барчамизга соғлик, тинчлик, фаровонлик ва муваффақият олиб келсин!

2026 йил омад ва янги марралар йили бўлишини чин дилдан тилайман.

А.Камилов
"Дори-Дармон" АК
Бошқарув Раиси в.в.б.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech