09:03 (14.11.2023)

1590

Ҳомиладорлик пайтида Д витамини қабул қилиш болаларда астма хавфини камайтиради

Aмерикалик тадқиқотчилар ҳомиладорлик даврида Д витамини қабул қилиш келажакда болаларда астма хавфини камайтиришини аниқлашди. Иш натижалари Aллергия ва клиник иммунология журналида чоп этилган.

Д витаминини астмани камайтириш бўйича 15 йиллик синов маълумотларини кўриб чиқишда муаллифлар ҳомиладор аёлларнинг икки гуруҳини, сўнгра уларнинг уч ва олти ёшли болаларини ўрганишди. Иштирокчилар ҳомиладорликнинг 10 дан 18 ҳафтасига қадар кузатила бошланди. Иккала гуруҳдаги оилаларда аллергия ёки астма билан каксалланганлар бор эди. Биринчи гуруҳ иштирокчилари Д витаминини 4400 халқаро бирлик (МЕ) дозасида қабул қилишди. Иккинчи гуруҳ аёллар пренатал витаминлар билан бирга плацебо қабул қилишди.

Маълум бўлишича, биринчи гуруҳдаги оналардан туғилган болалар астма билан 20 фоизга камроқ касал бўлишди. Шу билан бирга, олти ёшда бу касалликнинг эҳтимоли 50 фоизга камайди. Шуни таъкидлаш керакки, кузатув ва клиник тадқиқотлар натижалари бир хил эмас. Биринчи гуруҳ натижалари ҳомиладорлик даврида Д витаминининг юқори даражаси астмадан ҳимоя қилиши мумкинлигини тасдиқланди. Шунингдек, клиник тадкикотлар моддани қўшимча сифатида қабул қилиш самарали эмаслигини кўрсатмади.
Ҳомиладорлик даврида ўзига хос озиқ моддаларнинг ролини тўғри аниқлаш учун гуруҳдаги озиқ моддалар дозасини, қўшимча вақтни ва бошланғич даражасини ҳисобга олиш керак. Дастлабки тадқиқот буни ҳисобга олмади, шунинг учун келажакда кўпроқ тадқиқотлар режалаштирилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech