11:45 (21.11.2024)
1053
Aмерикалик мутахассислар томонидан ўтказилган янги тадқиқот антибактериал дориларнинг ўпка саломатлигига зарарли таъсирини тасдиқлайди.
Грипп пайтида антибиотиклардан фойдаланишнинг ўпка иммунитетига таъсирини баҳолаш учун Лос-Aнжелес олимлари интраназал грипп билан касалланишнинг 7 кунидан бошлаб кенг спектрли антибиотиклар (ванкомицин, неомицин, ампициллин ва метронидазол) коктейли билан даволанган сичқонларда намунавий тадқиқот ўтказдилар. Тажриба шунингдек, метициллинга чидамли Staphylococcus aureus (MRSA) иккиламчи инфекцияни ҳам ўз ичига олади.
Натижаларга кўра, грипп инфекцияси пайтида антибиотиклардан фойдаланиш ўпкада эозинофиллар даражасини оширади ва иккиламчи бактериал пневмонияга қарши табиий ҳимояни камайтиради. Эозинофил даражалари антибиотиклардан фойдаланиш, тизимли яллиғланиш ва даволашнинг ёмон натижалари билан боғлиқ эди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, вирусли инфекция пайтида антибиотиклар билан даволаш макрофаглар функциясининг пасайишига олиб келади, бу охир-оқибат MRSA ни бартараф этишни сусайтиради.
Бироқ,тадқиқотчилар маълум бир антибиотиклар тўпламига эътибор қаратдилар, шунинг учун бошқа антибактериал дориларни қўллаш таъсири бошқача бўлиши мумкин, деган фикрни ҳам билдирмоқда.