12:10 (12.07.2023)

2977

Провизор, фармацевт ва фармаколог бир-биридан нима билан фарқ қилади?

Провизор - олий маълумотга эга бўлган, мустақил равишда фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек дорихонани бошқариш, дори воситаларини тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган мутахассис. Оддий қилиб айтганда, фармацевт дори сотувчидан кўра кўпроқ шифокордир. 

Фармацевт - ўрта касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, дорихонада ишлай оладиган, дори воситаларини сотиши ва тайёрлаши мумкин бўлган мутахассис. Бошқача айтганда, фармацевт провизорнинг ёрдамчиси ва дори воситаларини сотувчисидир. 

Aлбатта, провизор ёки фармацевт эмас, балки дорихонада ишлайдиган одамларни “аптекачи” деб аташ кенг тарқалган. Қадим замонлардан бери бу дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган одамларга нисбатан айтилган. Aммо бу сўз касбнинг мураккаблиги ва чуқурлигини тўла акс эттира олмайди. 

Иккала мутахассис ҳам дориларнинг турлари ва гуруҳларини осонлик билан фарқлашлари, уларнинг таркиби, дозалари ва фойдаланиш қоидаларини тушунишлари керак. Шунингдек, улар дори воситаларини тайёрлаш учун қўлланиладиган хом ашёларни яхши билишлари керак. Шифокорлар ва ҳамширалар сингари, провизорлар ва фармацевтлар лотин тилини ўрганадилар

Таққослаш учун Европа мамлакатларини оладиган бўлсак, провизор ва фармацевт тушунчалари бизнинг ушбу касблар ҳақидаги тушунчаларимиз билан тубдан фарқ қилиши қизиқ. Уларда фармацевт бу юқори малакага ва магистр даражасига эга провизорнинг бошлиғидир.

Булардан ташқари, фармаколог касби ҳам бор. У дори воситаларини яратиш, ўрганиш, синовдан ўтказиш, танлашга ихтисослашган тиббиёт ходими. Фармаколог тадқиқот, илмий иш, клиник амалиёт билан шуғулланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech