10:00 (15.07.2024)
838
Бостон университети жамоат саломатлиги мактаби (BUSPH) тадқиқотчилари томонидан ўтказилган янги тадқиқот нефт ва газ конлари яқинида яшаётган аёллар ва ҳомиладорлик ёшидаги аёлларда руҳий касалликларнинг ривожланиш хавфининг оширишини кўрсатди.
Тадқиқот BUSPH олимлари томонидан онлайн сўров орқали тўпланган маълумотлар асосида ўтказилди. Улар фаол нефт ва газ қазиб олиш жойларидан 10 км масофада яшовчи одамлар 19-50 км узоқликда яшайдиганларга қараганда кўпроқ ўртача ва оғир депрессия аломатларини бошдан кечиришларини аниқладилар. Кон қазиш майдончаларидан атиги 2 км узоқликда яшовчи одамлар юқори даражадаги стресс мавжуд бўлган, бунга нефт ва газ қазиб олишнинг юқори интенсивлиги ҳам таъсир кўрсатади.
Қўшма Штатларда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда аёллардаги соғлиқ муаммоларига катта эътибор қаратмоқда, улар мамлакатда оналар касалланиши ва ўлим даражаси тобора ортиб бораётганини айтишмоқда. Бостон университети томонидан ўтказилган тадқиқот ёқилғи қазиб олиш фаолиятини ҳомиладорликни режалаштириш даврида аёллар саломатлигига таъсирини баҳолашга қаратилган биринчи тадқиқотдир.