09:00 (13.03.2024)
1495
Қон босимини аниқроқ ўлчаш учун қўлнинг юқори қисмига қўйиладиган манжетли тонометрлардан фойдаланиш керак. Бундай қурилмалар бармоқ ва билакка кийиладиганларга қараганда аниқроқ ўлчовларни амалга оширади, деди терапевт.
Мутахассиснинг фикрига кўра, манжет тирсакдан бир неча сантиметр юқорида жойлашган бўлиши керак. Бундан ташқари, манжетни кийим устига тақмаслик керак. Қон босимини ўлчашда оёқларничалкаштириб ўтмаслик, ҳаракат қилмаслик ва гаплашмаслик керак.
Қон босимини ўлчашдан олдин тинчланиш ва қулай ўтириб олиш керак. Қон босимини кунига икки марта -эрталаб ва кечқурун, жисмоний машқлардан, овқатланишдан, қаҳва ёки чойдан камида 30 минут ўтгач ўлчаш лозим. Бу шифокорга ташхис қўйишда ва даволанишни буюришда ёрдам беради.