17:24 (18.07.2023)
2646
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳира жанубида жойлашган Кена вилоятига қарашли Эль-Аликат қишлоғининг бир гуруҳ аҳолисида номаълум касаллик белгилари аниқланганини маълум қилди.
Беморлар иситма кўтарилиши, қусиш, суяклар оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилмоқда.
“Шикоятларни ўрганиш учун профилактика ва тиббий ёрдам кўрсатиш гуруҳлари юборилди, беморлардан тестлар олинди”, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ҳеч бир ҳолатда беморларни касалхонага ётқизишга зарурат туғилмади. Расмийлар аҳоли пунктига мутахассислар билан бирга 50 га яқин автомашина жўнатди, ичимлик сувидан ҳам намуналар олинди.
200 нафардан 1000 нафаргача маҳаллий аҳоли вакиллари номаълум касалликнинг аломатларидан шикоят қилишди, деб хабар беради lenta.ru.