12:00 (05.02.2026)

476

2025 йилда 765 та дорихонада нархларни асос­сиз ошириш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириб қўллаган дорихоналарни аниқлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ўрганишлар ўтказилди.

Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.

Рақобат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, ўтган 2025 йил давомида “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 765 та дорихонада (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди.

- Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолатда 130,3 млн. сўм миқдорда;
- Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолатда 95,5 млн. сўм миқдорда;
- Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолатда 929,4 млн. сўм миқдорда;
- Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўм миқдорда;
- Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолатда 203,6 млн. сўм миқдорда;
- Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолатда 329 млн. сўм миқдорда;
- Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолатда 575,2 млн. сўм миқдорда;
- Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолатда 1 млрд. 231 млн. сўм миқдорда;
- Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолатда 1 млрд. 570,2 млн. сўм миқдорда;
- Cирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолатда 208,6 млн. сўм миқдорда;
- Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолатда 735,1 млн. сўм миқдорда;
- Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолатда 310,1 млн. сўм миқдорда;
- Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда 199,3 млн. сўм миқдорда;
- Тошкент шаҳрида 173 та дорихонада 131 219 та ҳолатда 1 млрд. 404,7 млн. сўм миқдорда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги аниқланган.

Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech