13:34 (18.02.2026)

359

Қандли диабет асоратлари ривожланишининг яширин омили аниқланди

Кенг кўламли халқаро тадқиқот шуни кўрсатдики, жисмоний фаолликнинг пастлиги 2-тоифа диабетдаги асоратларнинг 10 фоизигача ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of Sport and Health Science (JSHS) журналида эълон қилинди.

Жисмоний фаоллик етишмаслиги қуйидагилар билан боғлиқ:
• Инсульт ҳолатларининг 10,2%
• Диабетик ретинопатиянинг 9,7%
• Юрак етишмовчилигининг 7,3%
• 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак ишемик касаллигининг тахминан 7%.

Камҳаракат турмуш тарзи — бу ҳафтасига 150 дақиқадан кам ўртача жисмоний юклама (тез юриш, велосипед ҳайдаш, сузиш ва ҳ.к.).

Муаллифлар таъкидлашича, асоратлар кўпинча «муқаррар» деб қабул қилинади, аммо уларнинг маълум қисмини қиммат технологияларсиз ҳам — мунтазам ҳаракат ҳисобига олдини олиш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech