11:53 (11.03.2024)
1268
Фридриха-Александра Эрланген-Нюрнберг университети (ФAУ) ва Германиядаги Эрланген университет касалхонаси тадқиқотчилари 200 дан ортиқ COVID-19 вакцинаси олган одамни текширдилар.
Ортиқча эмлаш натижасида иммун ҳужайралар антигенларга ўрганиб қолгандан кейин самарасиз бўлади, деб ҳисобланган эди, бироқ, 217 марта эмланган беморнинг иммун тизими тўлиқ ишлаган. Шунингдек, маълум иммун ҳужайралари ва SARS-CoV-2 га қарш антителалар 3 марта эмланган одамларникига қараганда ҳатто анча юқори концентрацияларда мавжуд.
Тадқиқотчилар Т -эффектор ҳужайраларида ҳеч қандай чарчоқни сезмадилар, улар одатдаги эмлашларни олган назорат гуруҳи ҳужайралари каби самарали эди. Хотира Т- ҳужайралари учун ҳам худди шундай. Умуман олганда, иммунитет тизимининг бошқа патогенларга қарши самарадорлиги ўзгармади. Шундай қилиб, ортиқча эмлаш иммунитет тизимига зарар етказмаганлиги аниқланди.
Бироқ, бу алоҳида ҳолат бўлиб, хулосалар чиқариш ёки бирон бир тавсиялар бериш учун етарли эмас. Мавжуд тадқиқотлар шуни кўрсатадики, заиф гуруҳлар учун уч дозали эмлаш афзалроқ ёндашув бўлиб қолмоқда.