08:30 (20.08.2025)
212
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Мамлакатимиз фармацевтика бозори бугунги кунда 2 миллиард доллардан ошган. Ислоҳотлар аҳолини сифатли, хавфсиз ва самарали дори воситалари билан таъминлашга қаратилган.
Бу йўналишда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда тан олиш тартиби жорий этилади. Женерикларнинг биоэквивалент синовлари ўтказилади, тиббий буюмларни уларнинг хавфсизлик синфлари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг табақалаштирилган тизими қўлланилади. Бу борада фаолиятни бошлаш учун хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
Шартнома асосида ишлаб чиқариш ва технологиялар трансфери ривожлантирилади, фармназоратнинг замонавий механизмлари татбиқ қилинади.