16:31 (09.04.2024)

1436

“SNS Ratings” рейтинг агентлиги “DORI-DARMON” АКга миллий шкала бўйича (uz) “AА+” даражада "Барқарор" прогнози билан қимматли қоғозлар эмитенти корхонасининг рейтингини берди

SNS Ratings” Рейтинг агентлиги “DORI-DARMON” Акциядорлик Компаниясининг миллий шкалада берилган қимматли қоғозлар эмитенти рейтингини оширади:

Рейтинг баҳоси: (uz) “AА+”

Прогноз: Барқарор

Берилган рейтинг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа ташкилотлар қиматли қоғозлар эмиссияси ёки молиявий мажбуриятлари билан солиштирганда, кредитга лаёқатлилик ва ишончлиликнинг ЭНГ ЮҚОРИ даражасини кўрсатади. “SNS RATINGS” РА фикрига кўра, ушбу рейтинг кредит рейтинги (uz) AAA бўлган кредит-молия ташкилоти рейтингидан бироз пастроқ.

2023 йил натижалари бўйича Компания активлари ўсди ва 474,3 млрд.сўмни ташкил этди, бунда 2024 йил 1 январ ҳолатига товарлар қолдиғи 57,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Ликвидлик кўрсаткичлари мақбул даражада баҳоланди. Бунда, жорий ликвидлик коэффициенти 249,05% даражагача ўсди, ва бу тавсия этилган меъёрдан (60%) анча юқори. Шу билан бирга, Компаниянинг мутлақ ликвидлик коэффициенти 93,07% ни ташкил этди, муддатли ликвидлик коэффициенти эса 1,31% ни ташкил этди.

Компаниянинг хусусий капитали 155,5 млрд. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, сотишдан тушган даромад 282,1 млрд. сўмни ташкил этди.

Компания кўриб чиқилаётган даврни 8,2 млрд. сўмлик соф фойда билан  ва активлар ва хусусий капитал рентабеллигининг мос равишда 1,73% ва 5,28% кўрсаткичлари билан якунлади.

Компаниянинг фаолияти юқори даражада баҳоланади. Компаниянинг юқори обрў-эътибори, унга бўлган ишончни мустаҳкамлашга таъсир қилади, жорий кўрсаткичлари эса “DORI-DARMON” АК нинг инвестицион жозибадорлигини, маҳаллий қимматли қоғозлар бозоридаги акцияларининг эркин ўсишини, ҳамда  Ўзбекистон бозорига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Компаниянинг халқаро молия бозорига чиқиш имкониятини таъминлайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech