17:38 (06.06.2024)

1031

Ота-оналарнинг телетиббиётдан фойдаланиши 5 баробар кўпайди

Ота-оналар болалар шифокорлари билан телетиббиёт маслаҳатларига тобора кўпроқ мурожаат қила бошладилар. Йил давомида уларга бўлган сўровлар сони бир қатор профиллар бўйича 4-6 баробар ошди.

Буни “Альфастрахование” ва “Доктор Рядом” тиббий технология компанияси томонидан ўтказилган беморларнинг онлайн қайдларидан олинган маълумотлар ва шахсий бўлмаган умумлаштирилган телетиббиёт маслаҳатлари маълумотлари таҳлили тасдиқлайди.

2022 йил охирида педиатрлар билан маслаҳатлашувларнинг барқарор ўсиши қайд этилди. 2023 йил охирида педиатрларга ташрифлар сони 20 фоизга камайди, аммо тор ихтисослашган педиатрия шифокорлари билан маслаҳатлашувлар оммалашди.

Масалан, болалар врачларига- ЛОР, гастроэнтеролог, дерматологларига 2022-йилга нисбатан қарийб беш баробар, невропатологларга – қарийб тўрт баробар, офтальмологларга – уч баробар кўпроқ талаб бўлган.

Педиатрлар билан телетиббиёт консультацияларининг энг катта ўсиши ўтган йилнинг июнь, октябрь ва декабрь ойларида қайд этилган.

“Беморлар телетиббиёт хизматларидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда, бу яхши шифокор билан мулоқот қилишнинг ишончли ҳамда тезкор усули эканлигини исботлади. Болаларга келсак, бу айниқса муҳимдир, чунки боланинг касал бўлиши ота-онани қаттиқ хавотирга солади. Тез ёрдам чақириш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаса, мутахассисга кўриниш учун узоқ навбатда туриш керак бўлса, ёрдам эса айни дамда керак бўлганда телетиббиёт қўл келади. Турли хил профилдаги шифокорларнинг тобора оммалашиб бораётгани касалликларнинг кўпайишидан эмас, балки хизматнинг ўзи ва унга бўлган ишончнинг ривожланишидан далолат беради ", - дейди “Альфастрахование” директори Aлександр Лапунов.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech