12:02 (12.01.2024)
1119
Россияликларнинг аксарияти тиббий муолажалардан қўрқишади (60%) ва уларни энг кўп ташвишга соладиган муолажалар рўйхатининг биринчи ўрнини стоматологик даволаниш (40%) эгаллайди. «СберСтрахования» ва «СберСтрахования жизни» компаниялари қўшма сўрови натижалари шуни кўрсатди.
Рейтингда иккинчи ўринни жарроҳлик операциялари эгаллади - ҳар тўртинчи сўров иштирокчиси жарроҳликкача боришдан эҳтиёт бўлади (26%), учинчи ўринда инъекция (23%). Шунингдек, энг ёқимсиз муолажалар қаторига яна мутахассисларнинг текширувлари (11%), МРТ (10%) ва венадан қон топшириш (7%) киради. Сўров иштирокчилари энг кам қўрқишадиган муолажалар бу флюрография (0,5%), эндоскопия (0,2%) ва кўриш ўткирлигини текшириш (0,04%).
“Тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, респондентларнинг аксарияти (59%) тиббий муолажалар олдидан ноқулайликни бошдан кечиришади, чунки улар буни оғриқли деб билишади. Бироқ, ҳар учинчи ҳолатда (36%), маълум бир процедурадан қўрқиш, бунинг натижасида қўйиладиган ташхис билан боғлиқ ", - дея қўшимча қилди Сбербанкнинг Ҳимоя суғуртаси маҳсулотлари ва хизматлари бўлими директори Денис Кузмин.