14:52 (22.05.2024)

1199

Россия олимлари суяк тўқималарини қайта тикловчи гел ишлаб чиқишди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Волгоград давлат тиббиёт университети мутахассислари суяк тўқимасини тўлиқ тиклаш имконини берувчи ноёб регенерация гелини ишлаб чиқди.

Препарат регенерация фаоллаштирувчилари билан кучайтирилган мураккаб озуқавий аралашмадан иборат.

“Ушбу ёндашув танадаги ички тикланиш механизмини ишга туширади. Бу остеофитларнинг (суяк тўқималарининг ўсиши) ҳужайралар томонидан синтези орқали содир бўлади. Дунёда рўйхатга олинган аналоглари йўқ”, — деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Волгоград давлат тиббиёт университети Пятигорск филиали дори воситалари технологияси бўлими бошлиғи Дмитрий Компанцев.

Суяк нуқсонларини тузатиш учун гел нафақат жарроҳ учун қулай, балки яширин бўшлиқларга чуқурроқ кириб боришни ва шикастланган тўқималар билан мустаҳкам алоқа қилишни ҳам таъминлайди.

Гел жағ-юз соҳанинг суяк тўқималари операцияларида, шунингдек стоматология ва жарроҳликда суяк ва тоғай нуқсонларини йўқотишда қўлланилиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech