11:50 (17.12.2024)

309

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемияга айланмоқда

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемия кўламига етмоқда, бу эса меҳнат бозори учун хавф туғдирмоқда ва ҳар йили дунё иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтирмоқда. Бундай баҳони Financial Times газетаси берди.

"Муаммонинг кўлами, айниқса, ёшлар орасида катта ташвиш уйғотмоқда. Биздан руҳий касалликлар сонининг кўпайишини одамлар улар ҳақида кўпроқ гапиришни истагани учун кузатмаяпмизми, деб сўрашади, аммо [бузилишлар сонининг] ўсиши шу қадар каттаки, ҳақиқий ўзгаришларни инкор этиб бўлмайди," - дейди Йорк университети эпидемиология профессори Кейт Пикетт.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, "депрессия ёки хавотир" туфайли ҳар йили дунёда 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилишига олиб келади. Бу ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1 триллион долларга тушади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech