09:39 (05.02.2024)

1072

ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

Солиқ қўмитаси 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ҳақида хабар берди. Энди қуйидагилар учун ҳам ҚҚС тўланади.

савдо айланмаси бўйича:

▫️ тиббий хизматлар;
▫️ ветеринария хизматлари;
▫️ дори воситалари;
▫️ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

▫️ дори воситалари;
▫️ ветеринария дори воситалари;
▫️ тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
▫️ шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Aҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

▫️ сув таъминоти;
▫️ канализация;
▫️ санитария жиҳатдан тозалаш;
▫️ иссиқлик таъминоти.

Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган.

2023 йилда ҚҚС бўйича берилган имтиёз туфайли 2 610 та корхона молиявий хизматларда 13,3 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган, 7 577 та корхона эса 25,7 трлн сўм миқдорида ҚҚС ноль ставкасини қўллаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech