09:39 (12.05.2025)
107
Жаҳонда ҳар йилнинг 12 майи — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
Ҳамширалар шифокорларнинг муҳим ёрдамчиларидир, чунки улар бутун даволаниш даврида бемор билан бевосита ишлайди, ширин сўзи билан малҳам бўлади.
Юртимизда фаолият юритаётган барча ҳамшираларни, ўрта тиббиёт ходимларини бугунги касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.