09:37 (03.02.2023)

2834

Сифати кафолатланмаган “Цефтриаксион” ва “Кардиомагнил” дори воситаси тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. бошқарувидаги кобальт русумли автотранспорт воситаси Тошлоқ туманида жойлашган фуқаро яшаш хонадонидан чиқаётган вақтида тадбир иштирокчилари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина салони ва юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз сифати кафолатланмаган 16 400 дона “Цефтриаксион” номли дори воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг, мазкур хонадон тегишли тартибда кўздан кечирилганида хонадонда яна 8 000 дона “Цефтриаксион” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ушбу хонадон эгасининг Тошлоқ туманидаги яна бир хонадони ҳам кўздан кечирилганида бу ерда ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз сифати кафолатланмаган 800 дона “Цефтриаксион” ва 40 000 дона “Кардиомагнил” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлабки умумий қиймати 171 200 000 сўмлик 2 турдаги жами 65 200 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech