12:39 (31.01.2023)

2371

Циклон ва саломатлик

Циклон - бу, атмосфера босимининг пасайиши, одатда ҳароратнинг бироз кўтарилиши, нисбий намлик ортиши ва ёғингарчиликлар билан кириб келувчи атмосфера жараёни.

Циклон таъсирига энг сезгир кишилар булар қон босими, нафас олиш тизимининг бузилиши, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлардир. Циклон юқоридаги касалликларга эга бемор инсон танасига салбий таъсирнинг асосий кўринишлари: нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, ҳавонинг етишмаслиги ва умумий заифлик. Булар табиий муҳитда циклон пайтида нам ҳаво ҳисобига кислород миқдорининг бироз пасайиши, етишмаслиги туфайли юзага келади.

Кўпинча, циклон пайтида одамнинг интакраниал босими кўтарилади, натижада, оғир мигрень(нерв-асаб касаллик) бошланади. Бундан ташқари, атмосфера босими кескин пасайганда соғлом кишиларда ҳам баъзан ошқазон ва ичакнинг нотўғри ишлаши кузатилган.

Циклон пайтида қон босимини доимий кузатиб туриш керак. Бу пайтда сизга кўп миқдорда сув ичиш, енгил душ, тинч ва кўпроқ уйқу, шунингдек, эрталаб кофе ичишга урғу бериш тавсия этилади.

Атмосфера босими паст бўлган даврларда умумий саломатликка эътибор бериш учун лимон ўтлари ёки гинсенг (женшень) дамламасини ичиш мумкин.

Циклон Ўзбекистонда кўп муддат кузатилмайди. Давомийлиги нисбатан кам бўлади. Лекин, жуда кам ҳолларда айрим масштаби катта циклон оқимида давомийлик бир суткага боради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech