14:18 (21.11.2022)

3108

"Сирдарё Дори-Дармон"га қарашли 11 та дорихона Реимбурсация дастурига уланди

Реимбурсация – инглизча сўз бўлиб,“харажатларни қоплаш” маъносини англатади – бу аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланиб, алоҳида сурункали касалликларни даволаш учун шифокор томонидан буюрилган дори воситалари харажатларини мақсадли компенсация қилишни назарда тутади.

Бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

"Сирдарё Дори-Дармон" МЧЖга қарашли 11 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланди. Булар:

  • Гулистон шаҳрида жойлашган 1 дорихона ва 61 шохобча,
  • Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида фаолият кўрсатувчи 88-шохобча,
  • Сирдарё шаҳрида жойлашган 79-шохобча, 
  • Сайхунобод тумани, Сайхун қўрғонида фаолият юритадиган 2-дорихона,
  •  Янгиер шаҳрида жойлашган 105-шохобча,
  • Боёвут тумани, туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган 97-шохобча,
  • Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчасидаги 37- шохобча,
  • Оқ-олтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган 70-шохобча,
  • Ширин шаҳрида фаолият кўрсатувчи 8-дорихона,
  • Мирзаобод тумани,Наврўз шаҳарчасида фаолият кўрсатувчи 75-шохобча.

Реимбурсация тизими доирасида қуйидаги сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашда қабул қилинадиган 11 турдаги дори воситалари учун дорихоналар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси томонидан қопланади:

- артериал гипертония касаллиги;

- юрак ишемик касаллиги;

- қандли диабетнинг иккинчи тури;

- бронхиал астма;

- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги.

Реимбурсация тизимига киритилган дори воситалари тасдиқланган рўйхатга мувофиқ Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналар томонидан бепул берилади.

Электрон рецептда нималар акс эттирилиш керак?

Электрон рецепт – ягона электрон рецепт маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ёки бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат.

Электрон рецепт қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- амбулатория муассасасининг номи;

- рецепт рақами ва берилган санаси;

- беморнинг тўлиқ исми-шарифи, туғилган йили ва санаси, ёши, жинси;

- ХКТ-10 бўйича ташхис;

- дори воситасининг ХПН бўйича номи;

- дори шакли, дозаланиши ва дозалаш тартиби;

- шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи ва телефон рақами;

- электрон рецептни тасдиқлаш учун масъул шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи.

Эслатиб ўтамиз, Давлат тиббий суғуртаси тизими 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Биринчи босқич Давлат дастурида белгилангандек, тажриба тариқасида Сирдарё вилоят тиббиёт муассасаларида, иккинчи босқич 2023 йилда Қорақалпоғистонда, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, учинчи босқич 2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech