12:40 (14.10.2024)

262

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирилди

Интеллектуал мулк агентлиги контрафакт дори воситалари сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказилишида интеллектуал мулк ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак.

Бироқ, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилда 21 та ҳолатда, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та ҳолатда дори воситалари интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатига олинганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, истеъмолчиларга яхши таниш бўлган MAGNE B6, IMUDON, SMEKTA, DUSPATALIN, ELEVIT каби товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг контрафакт нусхалари Magne B6, Nest IMUDON, MER DUSPATANIM, ELEMALVIT кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳнома киритилди. Вазирлик дори воситалари, тиббий буюмлар ва техникаларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш лозимлиги, бу каби ҳолатлар яна такрорланса, белгиланган жазо чоралари тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech