09:28 (29.04.2024)

1301

Солиқ қўмитаси ва фармацевтика саноати вакилларининг ҚҚС ва маркировка бўйича мулоқоти бўлиб ўтди

Солиқ қўмитаси, “Янги технологиялар” ИAМ ҳамда “Aсл белгиси” Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий тизими мутахассисларининг фармацевтика корхоналари вакиллари билан учрашуви ташкил этилди.

Унда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун имтиёзлар бекор қилингандан кейин ҚҚСни ҳисобга олиш, товарлар қайтарилишида ЭҲФ расмийлаштириш шунингдек, маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган қийинчилик ва муаммолар тингланди. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги автоматлаштирилган тизимлар ва хизматларни соддалаштириш бўйича таклифлари инобатга олинди. Шунингдек, "Aсл Белгиси" МAТ шахсий кабинетидаги маркировка кодлари билан ишлаш учун мўлжалланган хизматларда қўшимча қулайликлар яратилиши маълум қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech