12:00 (13.12.2023)
1647
Соғлиқни сақлаш соҳаси энг муҳим тармоқлардан бири, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш эса долзарб масалалардан саналади. Шу йил 9 ой давомида соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан 22 689,5 миллиард сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 758,7 миллиард сўмга кўп маблағлар ажратилган.
Соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳамда иш ҳақига ажратмаларни молиялаштиришга эса 15 466,7 миллиард сўм йўналтирилган.
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш харажатларини молиялаштириш учун эса 2023 йилнинг 9 ойида 4,4 миллиард сўм сарфланган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида қайд этилди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижросини қизғин муҳокама қилди.