09:02 (03.11.2023)

1743

Ўзбекистон-Франция бизнес форуми

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ташкиллаштирилди.

Хусусан, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири A.Иноятов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  директори A.Aзизовлар био- ва онкологик препаратларни шартнома асосида ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатувчи “Boehringer Ingelheim” компаниясининг Франциядаги президенти Кристиан Вижсен билан музокаралар олиб бордилар.

Юртимиз фармацевтика вакиллари жаҳоннинг илғор биофармасевтика компанияларидан бири бўлган “Boehringer Ingelheim” компаниясида илмий тадқиқот амалиётларини ўтказиш, шунингдек, респиратор, юрак-қон томир ва онкологик хасталиклар, Паркинсон касаллиги, ОИВ, тромбоемболиялар, сйеребровасксуляр касаллик, қандли диабет ва гепатитни даволашга мўлжалланган инновацион дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мазкур компания регионал раҳбарияти билан маҳаллийлаштириш имкониятларини чуқур ўрганишга қилишга келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech