17:41 (07.01.2025)
211
Кун давомида, кўчада ва жамоат жойларида кўп одамлар билан алоқа қиламиз, турли хил нарсаларга тегамиз.
Натижада зарарли вируслар ва бактериялар қўл терисига келиб тушади. Агар, шу кир қўллар билан овқат ейилса, ёки кўзлар ишқаланса, вируслар ва бактериялар организмга тушиб, турли касалликларга сабаб бўлади. Шунинг учун қўл гигиенасига катта аҳамият бериш лозим.
Совуннинг афзалликлари ва камчиликлари:
• мунтазам фойдаланиш мумкин;
• кучли ва қаттиқ кирларни яхши тозалайди;
• микроб, вирус ва ҳоказоларни ўлдиради ва ювиб юборади;
• антибактериал совундан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш аллергия ва тери микрофлорасининг бузилишига олиб келиши мумкин (шунинг учун оддий совунни ишлатган маъқулроқ);
• ҳар доим ҳам қўлни совун билан ювиш имконияти бўлавермайди (кўчада ёки сув йўқ жойда).
Антисептикдан фойдаланишнинг афзалликлари ва камчиликлари қуйидагилар:
• микроб, вирус ва замбуруғларни ўлдиради;
• қулай (ўзи билан олиб юриш мумкин);
• кучли кирларни тозаламайди;
• аллергик реакцияни чақириши мумкин;
• ҳаддан ташқари фойдаланилганда терининг таъсирчанлигини ошишига ва қуришига олиб келади;
• патоген микроблардан ташқари, терининг ўз микрофлорасини ҳам ўлдириши мумкин.
Кўриниб турибдики, мунтазам фойдаланиш учун кўпроқ совун мос келади, антисептикдан эса кунига бир ёки икки марта фойдаланиш тавсия этилади.
Антибактериал воситалардан уйда, ёки кундалик ҳаётда эмас, балки касалхонада ёки эпидемия ва касалликлар авж олган вақтда фойдаланиш афзал.
Агар қўлларни совун билан ювиш имконияти бўлмаса, албатта, антисептиклардан фойдаланганингиз маъқул.
Муҳими қўлимизни тез-тез ювиш, антисептик билан зарарлантириш кабилар юқумли касалликларни тарқалишини олдини олади.
Ву жараёнларни доимо бажариш саломатлик мезонидир.