14:58 (06.05.2025)
69
Дориларнинг яроқлилик муддати одатда қадоқда кўрсатилади, аммо бу муҳрланган дорининг яроқлилик муддати бўлиб, дори восилари қадоғидан очилгандан кейин бу муддат ўзгаради.
Шу сабаб доим қадоққа очилган санани ёзиб қўйишга одатланинг.
- Очилган таблеткалар ва капсулалар бир йилгача сақланиши мумкин.
- Ташқи фойдаланиш учун суюқликлар қадоқ очилгандан кейин камида олти ой.
- Ички фойдаланиш учун суюқликлар- уч ойдан ошмаслиги керак.
- малҳамлар қадоғи ва таркибига қараб 3 ойдан 6 ойгача сақланиши мумкин.
- Қулоқ томчилари - бир ойдан олти ойгача.
- Кўз томчилари ва мазларини бир ойдан ортиқ,
- Яримта таблетка ёки ампула 12-24 соатдан ортиқ сақлаш мумкин эмас
Қадоқ очилмаган бўлса ҳам, яроқлилик муддати ўтгандан кейин дори воситаларидан ҳеч қачон фойдаланманг!
Бу бора ҳар доим врач ёки дорихонадаги мутахассис билан маслаҳатлашиш — энг тўғри йўл.