12:48 (04.04.2024)

2144

Олимлар электрон сигареталар юрак-қон томир тизимига зарар етказишини аниқлашди

MedicalXpress веб-сайтида эълон қилинган пресс-релизга кўра, электрон сигаретадан фойдаланадиган одамларда, уларни ҳеч қачон ишлатмаганларга қараганда юрак хасталиги хавфи ошади.

Тадқиқотчилар электрон сигаретани истеъмол қилиш ва юрак етишмовчилиги диагностикаси ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш учун АҚШдаги Миллий соғлиқни сақлаш институти томонидан ўтказилган тадқиқот асосида катта ёшлиларнинг маълумотлари ва электрон соғлиқни сақлаш ёзувларини таҳлил қилинди. Ўртача 52 ёшли жами 175 667 киши қамраб олинди. 45 ойлик кузатув даврида 3242 кишида юрак етишмовчилиги кузатилди.

Электрон сигаретадан қачонлардир фойдаланганларда юрак етишмовчилиги ривожланиш хавфи электрон сигарет чекмаганларга қараганда 19 фоизга юқори бўлиши аниқланди.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech