09:44 (22.12.2022)
3239
Aлоэ шарбати таркибида микроэлементлар, минерал тузлар, A, Б1, Б2, Б3, Б6, Б9, C витаминлари, антиоксидантлар (витамин Е), кўплаб аминокислоталар, шунингдек, танинлар, флавоноидлар ва каротеноидлар мавжуд.
Aлоэ шарбатининг шифобахш хусусиятлари:
- оғриқни йўқотиш;
- бактерицид хусусиятига эга;
- яллиғланишга қарши таъсир;
- гемостатик хусусият;
- қайта тикланадиган хусусият;
- қон айланишини яхшилаш;
- ичак микрофлорасини тиклаш.
Таъкидлаш керакки, алоэ шарбатини ўз ичига олган оғиз препаратларида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Шунинг учун уларни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Косметологияда алоэ:
- терининг янгиланишини тезлаштиради ва уни таранг, юмшоқ ва эластик бўлишини таъминлайди;
- қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларнинг бир қисмидир ва совутиш эффекти туфайли офтоб уришини даволаш учун мўлжалланган маҳсулотларда мавжуд;
- терапевтик шампунлар, ниқоблар ва соч бальзамлари таркибига қўшилади.