Анор витаминларга бой ва инсон саломатлиги учун катта фойдага эга. Ёрқин ва серсув мева С, Р витаминларига бой. Шунингдек унинг таркибида В гуруҳи витаминлари В6 ва В12 ҳамда калий, кальций, фосфор ва темир минераллари ҳам бор. Витаминларнинг бундай бирикмаси асаб тизими учун фойдали.
- Анор таркибида дезинфекция таъсирини кўрсатувчи моддалар бўлиб, у ичак бузилишлари, ич кетишига қарши курашишда ёрдам беради.
- Анор ёшлик меваси деб аталади. Бу унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ.
- Пишган анорнинг қобиғида кучли антигелминтик таъсирга эга пелтерин, изопелтерин ва метилизопелтерин алкалоидлари мавжуд.
- Гижжалардан қутулиш учун 40-50 г майдаланган анор пўстлоғини 400 г совуқ сувга солинг ва 6 соатдан кейин суюқликнинг ярми буғланиб кетгунча паст оловда қайнатинг. Қайнатмани оз-оздан бир соат давомида ичинг.