15:00 (13.08.2024)

538

Тиббиётда қўлланиши мумкин бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди

Ўтган ҳафта давомида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 214 турдаги 2174 ўрам жумладан:

♦  74 турдаги 774 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;

♦  113 турдаги 1350 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;

♦  3 турдаги 3 ўрам — яроқсиз;

♦  24 турдаги 47 ўрам — яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Шунингдек, сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech